Сурия - Ўзбекистон 1:0
24/03/2017 15:02
Сурия - Ўзбекистон 1:0
24/03/2017 15:02
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2017 йилнинг 23 март куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи “А” гуруҳи 6-турида Сурияга қарши баҳс олиб борди.
Малайзиянинг Малакка шаҳридаги Hang Jebat Stadium майдонида бўлиб ўтган ўйинда сурияликлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувдаги ягона гол муаллифи Омар Ҳарбин бўлди.
Мазкур учрашувдан сўнг Ўзбекистон терма жамоаси 9 очко билан учинчи ўринда қолди. Сурия эса очколари сонини 8 тага етказиб, тўртинчи ўринда қолиб кетди.
16/05/2024Батафсил
$ 1 | 12670.05 | +0.299% |
1 | 13560.75 | +0.610% |
₽ 1 | 138.00 | +2.686% |