Латвиянинг Ўзбекистондаги элчиси Эдгарс Бондарс билан учрашув бўлиб ўтди
23/02/2017 18:26
Латвиянинг Ўзбекистондаги элчиси Эдгарс Бондарс билан учрашув бўлиб ўтди
23/02/2017 18:26
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2017 йилнинг 22 февралида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида Латвиянинг Ўзбекистондаги элчиси Эдгарс Бондарс билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Томонлар ахборот технологиялари бўйича Ўзбекистон ва Латвия давлатларида фаолият кўрсатаётган компания ва муассасалар иштирокида тадбирлар ташкил этиш юзасидан қизиқиш билдирдилар.
Учрашувда Ўзбекистон томони Латвия ИТ-компанияларини 2017 йилнинг сентябрь ойида ўтказилиши режалаштирилган АКТ ҳафталигига иштирокини ташкил этиш бўйича таклиф киритди.
17/05/2024Батафсил
$ 1 | 12670.05 | +0.299% |
1 | 13560.75 | +0.610% |
₽ 1 | 138.00 | +2.686% |