Утрехтда Ўзбекистон-Голландия бизнес-форуми бўлиб ўтади
21/04/2016 18:52
Утрехтда Ўзбекистон-Голландия бизнес-форуми бўлиб ўтади
21/04/2016 18:52
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Жорий йилнинг 26-май куни Голландия пойтахти Утрехтда Ўзбекистон-Голландия бизнес-форуми ва кооперацион биржаси бўлиб ўтади. Бу ҳақда Ўзбекистон ССП хабар беради.
Форум Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси томонидан ЕИнинг "Management Training Programme” (MTP) лойиҳаси ҳамда Голландиянинг паррандачилик маркази билан ҳамкорликда ташкил этилди.
Мазкур кооперацион биржада паррандачилик фаолияти билан шуғулланадиган бир қатор етакчи голландиялик компаниялар ўзбекистонлик компаниялар билан ҳамкорликда музокаралар ўтказиши, шунингдек томонлар ўртасида ўзларини қизиқтираётган йўналишлар бўйича шартномаларнинг имзоланиши кутилмоқда.
Telegram- !
18/04/2024Батафсил
18/04/2024Батафсил
$ 1 | 12667.00 | +0.022% |
1 | 13481.49 | -2.022% |
₽ 1 | 135.77 | -0.506% |