Самвел Бабаян Ўзбекистон термасининг БААдаги йиғини учун таркибни эълон қилди
18/01/2017 15:17
Самвел Бабаян Ўзбекистон термасининг БААдаги йиғини учун таркибни эълон қилди
18/01/2017 15:17
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ–2018 учинчи саралаш босқичи иккинчи даврасига тайёргарлик кўриш мақсадида 21–24-январь кунлари БААда қисқа муддатли йиғин ўтказади.
Самвел Бабаян шогирдлари йиғин доирасида 22-январь куни Дания U-23 термасига қарши, 23-январь куни эса Грузия терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинларини ўтказади, деб хабар беради ЎФФ матбуот хизмати.
Терма жамоа бош мураббийи БААдаги йиғинга қуйидаги футболчиларни жалб қилди.
Дарвозабонлар:
Александр Лобанов (“Пахтакор”), Муроджон Зуҳуров (“Бунёдкор”), Игнатий Нестеров (“Локомотив”).
Ҳимоячилар:
Станислав Андреев (“Пахтакор”), Александр Мерзляков (“Бухоро”), Азим Аҳмедов (“Пахтакор”), Рустам Ашурматов (“Бунёдкор”), Бобур Йўлдошев (“Локомотив”), Ислом Тўхтахўжаев (“Локомотив”), Шуҳрат Муҳаммадиев (“Локомотив”), Даврон Ҳошимов (“Пахтакор”).
Ярим ҳимоячилар:
Элдор Шомуродов (“Бунёдкор”), Жалолиддин Машарипов (“Пахтакор”), Отабек Шукуров (“Бунёдкор”), Саламат Қуттибоев (“Бухоро”), Жавоҳир Соҳибов (“Пахтакор”), Сардор Мирзаев (“Локомотив”), Сервер Жепаров (“Локомотив”), Марат Бикмаев (“Локомотив”), Жамшид Искандеров (“Пахтакор”).
Ҳужумчилар:
Темурхўжа Абдухолиқов (“Локомотив”), Шоҳруз Норхонов (“Обод”), Игорь Сергеев (“Пахтакор”).
03/05/2024Батафсил
$ 1 | 12697.00 | 0.000% |
1 | 13547.70 | 0.000% |
₽ 1 | 135.05 | 0.000% |