Алмати ва Тошкент алоқаларни мустаҳкамлашни муҳокама қилдилар
23/12/2016 11:25
Алмати ва Тошкент алоқаларни мустаҳкамлашни муҳокама қилдилар
23/12/2016 11:25
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Тошкент шаҳар Ҳокими Раҳмонбек Усмонов Алмати шаҳри Ҳокими Бауиржон Бойбек билан учрашди. Бу ҳақда Алмати ҳокимияти матбуот хизмати хабар беради.
Учрашув давомида томонлар савдо-иқтисодий ҳамда маданий-гуманитар алоқаларни мустаҳкамлаш масаласини муҳокама қилдилар.
Бауиржон Бойбекнинг қайд этишича, жорий йилнинг 10 ойида Алмати ва Ўзбекистон ўртасидаги товар айирбошлаш ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 62 фоизга ўсди ва 200 млн. АҚШ долларини ташкил этди. Унинг қўшимча қилишича, ҳозирда Алматида 129 та қўшма ва 236 та Ўзбекистон корхоналари фаолият юритмоқда.
Учрашув давомида Тошкент ва Алмати раҳбарлари кичик ва ўрта бизнес, туризм ҳамда аҳоли учун арзон уйлар қурилиши масалаларини муҳокама қилдилар.
02/05/2024Батафсил
$ 1 | 12697.00 | 0.000% |
1 | 13547.70 | 0.000% |
₽ 1 | 135.05 | 0.000% |