Россия Президентига ҳамдардлик мактуби
20/12/2016 16:43
Россия Президентига ҳамдардлик мактуби
20/12/2016 16:43
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинга Россиянинг Туркиядаги Элчиси Андрей Карловнинг шафқатсиз суиқасд натижасида ҳалок бўлганлиги муносабати билан самимий ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.
«Биз ҳар қандай шакл ва кўринишдаги терроризм ва экстремизм ҳаракатларини қаттиқ қоралаймиз, - деб қайд этилган давлатимиз раҳбари мактубида. – Мазкур фожиа ҳозирги замоннинг шундай ноинсоний таҳдидларига қарши курашиш учун халқаро ҳамжамиятнинг барча кучларини бирлаштириш зарурлигини яна бир бор кўрсатди. Ушбу қайғули кунларда Ўзбекистон Россия халқи билан ҳар томонлама бирдамлигини билдиради».
Давлатимиз раҳбари Россия дипломатининг оила аъзоларига ва яқинларига чуқур ҳамдардлик ва далда сўзларини етказиб қўйишни сўради.
02/05/2024Батафсил
02/05/2024Батафсил
$ 1 | 12697.00 | 0.000% |
1 | 13547.70 | 0.000% |
₽ 1 | 135.05 | 0.000% |