АҚШ Марказий қўмондонлиги қуруқликдаги қўшинлар қўмондони Ўзбекистонга ташриф буюрди
19/12/2016 18:12
АҚШ Марказий қўмондонлиги қуруқликдаги қўшинлар қўмондони Ўзбекистонга ташриф буюрди
19/12/2016 18:12
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 13-15-декабрь куни АҚШ Марказий қўмондонлиги қуруқликдаги қўшинлар қўмондони генерал Майкл Гаррет бир гуруҳ маслаҳатчи ва ёрдамчилар билан Ўзбекистонга ташриф буюрди.
Унинг ташрифи хавфсизлик бўйича кенг кўламли ҳамкорлигимиз доирасида Ўзбекистон ҳукумати ва Мудофаа вазирлиги билан юқори даражада олиб борилаётган мулоқот давом этаётганидан далолат беради. Ташриф давомида генерал Гаррет делегацияси Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги вакиллари билан учрашди ҳамда Қуролли кучлар академиясида ўтган брифингда иштирок этди.
Хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорлик Қўшма Штатлар учун Ўзбекистоннинг суверенитети, мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлашдаги бир воситадир. Самарали учрашувлар ва биринчи ташрифи якунидан сўнг, генерал Гаррет 15-декабрь куни Ўзбекистондан учиб кетди.
02/05/2024Батафсил
02/05/2024Батафсил
$ 1 | 12697.00 | 0.000% |
1 | 13547.70 | 0.000% |
₽ 1 | 135.05 | 0.000% |