Ўзбeкистон Прeзидeнти Малайзия подшоҳини табриклади
16/12/2016 16:23
Ўзбeкистон Прeзидeнти Малайзия подшоҳини табриклади
16/12/2016 16:23
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Муҳаммад В Янг ди-Пертуан Агонг ХВни Малайзия Подшоҳи сифатида тахтга ўтирганлиги муносабати билан чин қалбдан муборакбод этди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.
«Аминманки, Ўзбекистон ва Малайзия орасидаги ўзаро ишонч ва ҳурматга асосланган ҳамда тобора мустаҳкамланиб бораётган кенг қамровли ва узоқ муддатли ҳамкорлик алоқалари дўст халқларимиз равнақи йўлида бундан кейин ҳам изчил ривожланаверади» деб ишонч билдирди давлатимиз раҳбари ўз мактубида.
Шавкат Мирзиёев Аъло Ҳазратларига узоқ умр, сиҳат-саломатлик ва фаолиятида улкан зафарлар, биродар Малайзия халқига эса тинчлик, фаровонлик ва доимий тараққиёт тилади.
02/05/2024Батафсил
02/05/2024Батафсил
$ 1 | 12697.00 | 0.000% |
1 | 13547.70 | 0.000% |
₽ 1 | 135.05 | 0.000% |