Тошкент-Душанбе ўртасидаги авиарейслар 2017-йилнинг январь ойидан қайта тикланади
01/12/2016 14:31
Тошкент-Душанбе ўртасидаги авиарейслар 2017-йилнинг январь ойидан қайта тикланади
01/12/2016 14:31
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги авиарейслар 2017-йилнинг январь ойидан қайта тикланади. Бу ҳақда “Душанбе халқаро аэропорти” хабар беради.
Аэропорт маълумотига кўра, жорий йилнинг 30-ноябрь куни Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси раҳбари ўринбосари Олег Лим бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Тожикистонга ташриф буюрди.
Ўзбекистон делегацияси “Душанбе” халқаро аэропорти фаолияти билан танишишди ҳамда Тожикистон Транспорт вазирлигида музокаралар ўтказишди.
Музокаралар танижасида Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида Душанбе-Тошкент-Душанбе авиақатновларни қайта йўлга қўйиш тўғрисида келишиб олишди. Биринчи парвоз 2017-йил январида амалга оширилиши режалаштирилган.
Ҳамкорлик тўғрисида имзоланган протоколга мувофиқ, авиарейслар ҳафтасига икки маротаба “Сомон-Эйр” ва “Ўзбекистон ҳаво йўллари” томонидан амалга оширилади.
27/04/2024Батафсил
26/04/2024Батафсил
$ 1 | 12697.00 | 0.000% |
1 | 13547.70 | 0.000% |
₽ 1 | 135.05 | 0.000% |