“Локомотив” клуби Ўзбекистон чемпиони бўлди
18/11/2016 16:15
“Локомотив” клуби Ўзбекистон чемпиони бўлди
18/11/2016 16:15
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси футбол бўйича Ўзбекистон чемпиони бўлди.
Кеча пойтахтнинг “Бунёдкор” ва Наманганнинг “Навбаҳор” жамоалари 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади, бу эса “темирйўлчилар”га муддатдан аввал чемпионликни расмийлаштириш имконини берди.
Мавсум тугашига 2 тур қолганда “Локомотив” 68 очко билан биринчи ўринни банд этиб турибди. Иккинчи ўринда бораётган “Бунёдкор” ҳисобида 63 очко бўлиб, орадаги фарқ 5 очкони ташкил этади. Аммо “Бунёдкор” 29-тур учрашувини ўтказиб бўлди ва энди рақибига ета олмайди.
Эслатиб ўтамиз, “Локомотив” ўз тарихида биринчи марта футбол бўйича Ўзбекистон чемпионатининг олтин медалларини қўлга киритди.
27/04/2024Батафсил
26/04/2024Батафсил
$ 1 | 12697.00 | 0.000% |
1 | 13547.70 | 0.000% |
₽ 1 | 135.05 | 0.000% |