logo
ЎЗ
РУ EN ЎЗ
  • Ўзбекистон
  • Иқтисод
  • Молия
  • Технологиялар
  • Биржалар
  • Маданият
  • Спорт
  • Туризм
ЎЗ
РУ EN ЎЗ

Ўзбекистонда “Олтин куз” модалар кўргазмаси бошланди

Ўзбекистонда “Олтин куз” модалар кўргазмаси бошланди

11/11/2016 16:02

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг 10-ноябрь кунлари пойтахтдаги «ZARQAYNAR» Миллий санъат марказида «Олтин куз» модалар кўргазмаси доирасида 2016-2017 йиллар кузги-қишки мавсуми учун замонавий либослар намойишлари бошланди.

“Олтин куз – 2016” модалар кўргазмаси лойиҳаси мақсади маҳаллий ва хориж модалар саноатидаги замонавий тенденциялар, жамиятнинг кенг табақалари учун мўлжалланган эксклюзив либослар ва маҳсулотларни ишлаб чиқаришдаги янги ёндашувлар намойиши, мода ихлосмандлари ва мутахассисларни тўқимачилик ва енгил саноат соҳасидаги янгиликлар билан таништиришдан иборат.

Уч кун давомида пойтахтнинг энг серҳашам модалар намойиши саҳнасида болалар, аёллар ва эркаклар учун мўлжалланган “прет-а-порте”, “haute couture” ва “mass market” тўпламлари намойиш этилади. Унда Ўзбекистон ва МДҲ давлатларидан 30 дан зиёд дизайнерлар ўз муаллифлик тўпламларини намойиш қиладилар.

Дизайнерлар турли — классик, романтик, миллий услублардан тортиб, спорт ва “casual” йўналишларигача бўлган либосларида ўзига хос, баъзан кутилмаган дизайнерлик ечимларини мужассамлантира олдилар. Тўй маросимлари, оилавий тадбирлар ва тантаналар учун мўлжалланган миллий либослар тўпламлари яратувчилари ҳам Ўзбекистон урф-одатлари ва анъаналарига янги руҳ ва янгича қарашлар билан ёндашганлар. Улар тақдим этган либосларда ёрқин хонатлас, улуғвор адрас, асл духоба ва енгил шойи бошқа матолар билан жуда чиройли уйғунлаштириб берилган.

Бу йилги кўргазма Тошкент шаҳар ҳаваскор модельерлар ва тикувчилар ассоциацияси томонидан ташкиллаштирилган иккинчи кўргазмадир. Дастлабки “Баҳор-Ёз-2016” шоу-дефилеси жорий йилнинг февраль ойида ўтказилган эди. Унда ўз мавсумий коллекцияларини 23 нафар дизайнер намойиш этган эди.

Оҳирги янгиликлар

Қозоғистон делегацияси Эшонобод қишлоғида меҳмон бўлди

20/01/2021Батафсил

Ўзбекистонда Ишбилармонлик фаоллиги индекси

20/01/2021Батафсил

ФАО Бухоро вилояти аҳолисига 20 та кичик иссиқхонани беғараз тақдим этди

19/01/2021Батафсил

МБ валюта курслари 19/01/2021

$ 1 10500.81 +0.264%
€ 1 12682.88 -0.885%
₽ 1 142.66 +0.970%
Бошка валюталар »
  • Рио-2016
  • Сайлов-2016
logo
  • Гувоҳнома: №0601
  • Берилган санаси: 28.10.2009 йил
  • Муассис: DAILY MEDIA ХК
  • Сайт раҳбари: Умаров Анвар Абрарджанович
  • Таҳририят манзили: 100180, Тошкент шаҳри, Юнусабад 12-27-73
  • Электрон манзил: info@uzdaily.com

Биз хакимизда

  • About Us
  • Condition of Use
  • Privacy Policy
  • Gadgets
  • Advertisement

Социал тармоқлар

  • Facebook

  • Twitter

  • Google+

  • Telegram

© 2007-2021 UzDaily.uz. Ҳамма ҳуқуқлар ҳимояланган. UzDaily.uz интернет-нашри ОАВ сифатида 0601 рақами билан 28.10.2009 й. давлат рўйхатидан ўтган. Ҳамма хизматлар лицензияларга, маҳсулотлар эса сертификатларга эга.

18+