UMS «супер оптимал» тарифни ишга туширди
18/02/2016 15:14
UMS «супер оптимал» тарифни ишга туширди
18/02/2016 15:14
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- UMS (Universal Mobile Systems) мобил оператори янги «Super Optima» тариф режасини тақдим этди.
Унинг ойлик абонент тўлови $8. Тариф режасига эса Ўзбекистон бўйлаб 700 дақиқа бепул қўнғироқлар ва 350 мегабайт мобил Интернети киритилган.
Бунлан ташқари, тариф учун «Тўлдирилганлик учун бонус» акцияси амал қилмоқда – абонент ҳисобини бир мартада $4 ва ундан кўпроққа тўлдирганда, унга UMS тармоғи доирасида қўнғироқлар учун 7 кунга 400 дақиқа берилади.
$ 1 | 10500.81 | +0.264% |
1 | 12682.88 | -0.885% |
₽ 1 | 142.66 | +0.970% |