Ўзбекистон ва Бразилия ўртасидаги битим кучга кирди
06/02/2016 14:41
Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги
06/02/2016 14:41
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг 4-феврал куни Ўзбекистон ва Бразилия ўртасида Қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим кучга кирди.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлигининг матбуот хизмати маълумотига кўра, хужжат 2009-йил 28-майда Бразилиа шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг Бразилияга расмий ташрифи доирасида имзоланган.
Битимга мувофиқ томонлар қишлоқ хўжалигининг барча соҳаларида ҳамкорлик қилиб, чорвачилик, биологик ёқилғи учун хомашё ишлаб чиқариш, сут маҳсулотлари, боғдорчилик, озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги, қишлоқ хўжалигини бошқариш, генетика ва биотехнология ҳамда бошқа соҳаларда о ‘заро алоқаларни рағбатлантиради.
Telegram- !
24/04/2024Батафсил
$ 1 | 12667.00 | +0.022% |
1 | 13481.49 | -2.022% |
₽ 1 | 135.77 | -0.506% |