“Beeline” Жанубий Африкада роуминг географиясини кенгайтирмоқда
06/10/2016 13:27
“Beeline” Жанубий Африкада роуминг географиясини кенгайтирмоқда
06/10/2016 13:27
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Энг йирик алоқа оператори “Beeline” Жанубий Африкада роуминг географиясини кенгайгани ҳақида хабар беради. Vodacom (Pty) Ltd. компанияси билан имзоланган шартномалар натижасида, “Beeline” абонентлари CAMEL-роуминг хизматидан фойдаланишлари мумкин.
Эслатиб ўтамиз, CAMEL-роуминг хизмати исталган мусбат балансда, яъни абонент баланси $0 га тенг бўлгунига қадар $50 кафолатли бадалсиз “Beeline” алоқасидан фойдаланиш имконини беради. Бунда ҳисобдаги маблағ реал вақт режимида ечиб олинади. CAMEL-роуминг активлаштиришни талаб қилмайди, чунки хизмат телефонда автоматик тарзда ёқилган. Хизматдан олдиндан тўлов тизимидаги тариф режаларидан фойдаланувчи абонентлар - жисмоний шахслар ҳисобларида исталган мусбат қолдиқ бўлганида фойдаланишлари мумкин.
07/05/2024Батафсил
$ 1 | 12697.00 | 0.000% |
1 | 13547.70 | 0.000% |
₽ 1 | 135.05 | 0.000% |