KOICA Прeзидeнти Ўзбекистонга ташриф буюрди
06/10/2016 11:52
KOICA Прeзидeнти Ўзбекистонга ташриф буюрди
06/10/2016 11:52
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг 5-октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) президенти Ким Ин Сик билан учрашув бўлиб ўтди. Ким Ин Сик Самарқанд шаҳрида Профессионал таълим марказининг очилиш маросимида иштирок этиш учун KOICA делегациясига бош бўлиб мамлакатимизга ташриф буюрган. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матюуот хизмати хабар беради.
Мулоқот давомида Ўзбекистон ва KOICA ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари мамлакатимиз ва Корея Республикаси ўртасидаги стратегик шерикчилигининг умумий устувор йўналишлари нуқтайи назаридан муҳокама қилинди.
KOICA делегациясининг ташрифи доирасида Ўзбекистон Ҳукуматида, қатор вазирлик ва идораларида учрашув ва музокаралар ўтказиш ҳамда Самарқанд шаҳрида бўлиш режалаштирилган.
Учрашувда Корея Республикаси Элчиси Квон Ён У иштирок этди.
26/07/2024Батафсил
26/07/2024Батафсил
$ 1 | 12727.96 | +0.134% |
1 | 13781.84 | +0.459% |
₽ 1 | 139.46 | +0.288% |