logo
ЎЗ
РУ EN ЎЗ
  • Ўзбекистон
  • Иқтисод
  • Молия
  • Технологиялар
  • Биржалар
  • Маданият
  • Спорт
  • Туризм
ЎЗ
РУ EN ЎЗ

ЎФФ олимпия терма жамоаси мураббийлар штабини тарқатиб юборди

ЎФФ олимпия терма жамоаси мураббийлар штабини тарқатиб юборди

14/04/2012 19:52

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Вадим Абрамов, Марат Мифтахуддинов, Тохир Кападзе каби мураббийларнинг Ўзбекистон олимпия терма жамоаси билан шартнотмаси апрель ойида ўз кучини йўқотди. Шу сабабли мураббийлар штаби тарқатиб юборилди. Бу ҳақда ЎФФ хабар беради.

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Вьетнамда бўлиб ўтган Лондон-2012 минтақавий саралаш турнирида муваффақиятсиз иштирок этиб, ХХХ ёзги олимпияда ўйинларига бориш имкониятини йўққа чиқарганди. Бу борада Уммон олимпия терма жамоасига қарши ўйин Лондон-2012 йўлидаги энг сўнгги расмий учрашув сифатида тарихда қолди.

Энди Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Ўзбекистон футбол федерацияси терма жамоалар маркази олдидаги вазифасини адо этиб бўлди. Натижада мазкур терма жамоа мураббийлар штаби тарқатиб юборилди.

Бош мураббий Вадим Абрамов бир вақтнинг ўзида миллий терма жамоа бошқарувида ҳам экани сабаб, мутахассис Ўзбекистон футбол федерацияси билан ҳамкорликни давом эттиради. Унинг олимпия терма жамоасидаги ёрдамчилари – Тохир Кападзе ва Марат Мифтахуддинов ўз вазифасидан озод этилди.

Оҳирги янгиликлар

Коррупцияга қарши курашиш бўйича хорижий тажриба ўрганилмоқда

24/05/2019Батафсил

Шавкат Мирзиёев илм-фан намояндалари билан мулоқот қилди

24/05/2019Батафсил

Президент Талабалар шаҳарчасига ташриф буюрди

24/05/2019Батафсил

МБ валюта курслари 10/12/2019

$ 1 9537.55 +0.279%
€ 1 10545.67 +0.662%
₽ 1 149.88 +1.414%
Бошка валюталар »
  • Рио-2016
  • Сайлов-2016
logo
  • Гувоҳнома: №0601
  • Берилган санаси: 28.10.2009 йил
  • Муассис: DAILY MEDIA ХК
  • Сайт раҳбари: Умаров Анвар Абрарджанович
  • Таҳририят манзили: 100180, Тошкент шаҳри, Юнусабад 12-27-73
  • Электрон манзил: info@uzdaily.com

Биз хакимизда

  • About Us
  • Condition of Use
  • Privacy Policy
  • Gadgets
  • Advertisement

Социал тармоқлар

  • Facebook

  • Twitter

  • Google+

  • Telegram

© 2007-2019 UzDaily.uz. Ҳамма ҳуқуқлар ҳимояланган. UzDaily.uz интернет-нашри ОАВ сифатида 0601 рақами билан 28.10.2009 й. давлат рўйхатидан ўтган. Ҳамма хизматлар лицензияларга, маҳсулотлар эса сертификатларга эга.

18+